«Жеймс Уэбб» телескопи Ураннинг янги, 29-йўлдошини аниқлади

«Жеймс Уэбб» телескопи Ураннинг янги, 29-йўлдошини аниқлади

NASA маълумотларига кўра, сунъий йўлдош 2025 йил 2 февралдаги кузатувлар давомида топилган ва ҳозирча унга S/2025 U1 номи берилган.

Қайд этилишича, S/2025 U1 йўлдошининг диаметри атиги 10 километр атрофида. Шунинг учун 1986 йилда Уран яқинидан учиб ўтган «Вояжер-2» зонди уни пайқай олмаган.

Йўлдошнинг сайёрадан масофаси 56 минг километр деб баҳоланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: