Лукашенко: Беларусь Путин ва Зеленский учрашувини ташкил этишга ошиқмаяпти

Лукашенко: Беларусь Путин ва Зеленский учрашувини ташкил этишга ошиқмаяпти

Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскда Украина бўйича музокараларни ўтказиш учун махсус ҳаракат қилаётгани йўқлигини билдирди.

Reportнинг БЕЛТАга таяниб ёзишича, Лукашенко журналистлар билан суҳбатда:

«Агар томонлар келишиб, бу ерда музокара ўтказишни хоҳлашса, беларус тарафи барча зарур шарт-шароитни яратиб беради,» — деди.

Унинг сўзларига кўра, у Россия президенти Владимир Путин ва Украина раҳбари Владимир Зеленский учрашувини Минскда ташкил этиш “хоҳиши” билан оғримайди. Шунга қарамасдан, Беларусь бу борада энг қулай жой ҳисобланади.

«Агар Россия ва Украина келишиб, бу ерга келишга қарор қилса — Беларусьда ҳатто эртагаёқ музокараларни юқори даражада ташкил этиш мумкин,» — дея қўшимча қилди Лукашенко.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: