ФҚБ агентлари Доналд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказди

Бу ҳақда Тhe New York Post хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, агентлар бугун эрталаб махфий ҳужжатлар билан боғлиқ тергов доирасида Болтоннинг уйига бостириб кирган.
Мазкур иш юзасидан тергов бир неча йил аввал бошланган эди, бироқ Байден маъмурияти уни “сиёсий сабабларга кўра” тўхтатиб қўйганди.
«Ҳеч ким қонундан устун эмас! Федерал қидирув бюроси агентлари топшириқни бажармоқда», — дея тинтувларга изоҳ берди ФҚБ директори Кеш Пател.