Янги ўқув йилининг бошланиш саналари тасдиқланди

Янги ўқув йилининг бошланиш саналари тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари ва академик лицейларда янги 2025/2026-ўқув йилини бошлаш саналари тасдиқланди.

Унга кўра:

– академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари ва олий таълим ташкилотларининг 1-босқич талабалари учун дарс жараёнлари 2025 йил 3 сентябрдан;

– олий таълим ташкилотларининг 2- ва ундан юқори босқич талабалари учун 8 сентябрдан бошланади.

Олий таълим ташкилотларида биринчи босқичга қабул қилинган талабалар учун «Кредит таълими тизимига кириш» ҳафталиги ҳамда «Талабаликка бағишлов» тадбирлари ташкил этилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: