Ғазо секторида очлик қурбонлари 281 нафарга етди

Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Мунир ал-Бурш маълум қилишича, охирги бир сутка ичида яна 8 нафар фаластинлик очлик ва озуқасизликдан вафот этди.
Шу билан, 2023 йил 7 октябрдан буён очликдан ҳалок бўлганлар сони 281 нафарга етди, уларнинг 114 нафари болалардир.
Мунир ал-Буршнинг таъкидлашича, Исроилнинг блокадаси ва доимий ҳарбий ҳужумлари натижасида юзага келган очлик фаластинликларнинг ҳаётига жиддий таҳдид солмоқда.
Интеграциялашган озиқ-овқат хавфсизлиги таснифи (IPC) эса Газа секторидаги очлик даражасини энг оғир — 5-босқич сифатида баҳолади.