Дронлар ҳужуми Санкт-Петербургдаги Пулково аэропорти ишини фалаж қилди

Бу ҳақда “Страна” хабар бермоқда.
Хабар берилишича, Пулково аэропортида бир неча соатдан бери парвозларни қабул қилиш ва амалга ошириш тўхтатилган. Маълумотларига кўра, 100 га яқин рейс, жумладан халқаро йўналишдаги парвозлар ҳам кечиктирилган ёки бекор қилинган.
Россиянинг Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко дронлар ҳужумини тасдиқлади ва бир нечта дрон уриб туширилганини маълум қилди.
«Аэропорт ишидаги узилишлардан ташқари, Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилояти аҳолиси интернет ва мобил алоқадаги узилишлардан ҳам шикоят қилмоқда», дея ёзмоқда “Страна”.