Уят-пуятларинг қолмабди!..

Молимни сотаман, деб ҳар бало-бир балоларни ёзиб ташлаверасанларми?! Сал бундай олди-орқаларинга қараб, обруни сақлаб ундан кейин маҳсулотингни «қорни»га ёзмайсанми?! Биламиз жа, дунёга донғиларинг кетган. Қайси давлатга борсанг пешонадан чиқади, маҳсулотинг. Аммо бу дегани билган номаъқулчиликни ёзиб чиқаравераман, дегани эмасда. Агар шуни Ангилияда ингилиз тилидан чиқарганингда момонгни кўрсатишарди…
Ундан кўра маҳсулотни сифатини ўзгартир. У бекордандан бекорга дўконларнинг музлаткичларида қолиб кетмаяпди. Уни ичган одамлар минг битта дард ортириб олишаяпди. Қолаверса, биз номини ўчириб қўйган маҳсулот аллергияни уяси. Баҳорни, кузни кутиш шарт эмас. Мана шу маҳсулотдан озгина ичинг, шу заҳоти аллергия қўзиб аксириш, бурун оқиш бошланиб кетади…
(Рекламага айланиб қолмасин, деб атайин номини тилга олмадик… )