Ўзбекистон Одил судлов академияси ташкил этилади

Президент фармонига кўра, шу йил 1 октябрдан судяликка номзодлар Академиянинг 6 ойлик қайта тайёрлов курсида грант асосида ўқитилади.
Ўқиш даврида тингловчиларга стипендия тўланади. Бироқ курсни тамомлаган шахс 3 йил ичида судья бўлмаса ёки аттестациядан ўтолмаса стипендияни тўлиқ қайтаради.
Курсга психология, чет тиллари, суд ихтисослиги бўйича тест синовлари, ёзма имтиҳон, якка тартибдаги суҳбат асосида қабул қилинади