Алишер Назар, дўстим! Анча пастга тушиб фикрлабсиз!..

Поғонангиз баланд эди. Лекин охирги марта «фес»га қўйган постингизни ўқиб шу фикрга келдим… Кимдир изоҳ қолдирибди, «отарчиларга тенг бўлманг», деб. Шу гап тўғри. Сиз дунёда нима мақсадда яшашни жуда яхши биладиган кам сонли одамлардан бирисиз. Шундай экан, анави «дови-доска»ларнинг умуман кераги йўқ. Сизни тоифангидагиларни ҳаммасига шундай. Сиз ва сизнинг тоифангиздагилар қоронғу ерга «чироқ» билан киришса бўлди. Ана шу улкан мартаба!..