Россия-Украина урушида жанг қилган ўзбекистонлик йигит жавобгарликка тортилди

Россия-Украина урушида жанг қилган ўзбекистонлик йигит жавобгарликка тортилди

Ўзбекистон фуқароси хорижда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этгани учун суд ҳукмига тортилди.

 

 

 

Суд материалларига кўра, Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро 2024 йил июн ойида Россияга ишлаш мақсадида борган ва орадан кўп ўтмай Россия Мудофаа вазирлиги билан бир йиллик шартнома имзолаган.

 

 

 

Ҳарбий тайёргарлик машғулотларидан сўнг у жанговор ҳудудга юборилган ва учувчисиз учиш аппаратлари ҳужуми оқибатида икки маротаба жароҳат олган. Даволанишдан кейин унга таътил берилган. Шу даврда у Ўзбекистонга қайтиб, ўз ихтиёри билан давлат хавфсизлик органларига мурожаат қилган.

 

 

 

Шаҳрисабз туман суди уни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси (“Ёлланма”)га асосан айбли деб топиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: