Транспорт вазири жаримага тортилди

Транспорт вазири жаримага тортилди

Вазир автомобилида тезликни меъёрдан оширгани учун жазоланган.

Хабарларга кўра, вазир Абдулқодир Ўролўғли транспорт воситасини бошқараётганида тезликни белгиланган меъёрдан оширган. Ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгач, вазир ўз ихтиёри билан полицияга мурожаат қилиб, жарима тўлаганини айтди.

Ўролўғли Х ижтимоий тармоғида Анқара-Ниғде трассаси бўйлаб сафарининг видеосини эълон қилди, унда автомобил тезлиги 225 км/соатга етгани кўринади. Қонун бўйича трассада белгиланган тезлик чеклови 140 км/соатни ташкил қилади.

Видеолавҳа оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги учун масъул бўлган амалдорнинг бундай хатти-ҳаракати кўплаб танқидларга сабаб бўлди.

Ўролўғлининг сўзларига кўра, у шахсан полицияга мурожаат қилиб, қоидабузарликни тан олган. Охир-оқибат 9267 лира (230 доллар) миқдорида жаримага тортилган. У қонун барча учун, жумладан, вазирлар учун ҳам бир хил эканини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: