Германия канцлери ва Бельгия бош вазири Россия активларини мусодара қилишга қарши чиқди

Германия канцлери Фридрих Мерц ва Белгия бош вазири Барт де Вевер қўшма матбуот анжуманида Украинадаги уруш ҳаракатлари бошланганидан бери чет элда музлатиб қўйилган Россия активларини мусодара қилишга қарши чиқишди, деб хабар бермоқда Tagesschau.
Хусусан Бельгия ҳукумати раҳбари Барт де Вевер Россия активларини «олтин тухум қўяётган ғоз» билан таққослади — активлар ҳар йили 1-3 млрд Евро фоиз тўловлари кўринишида даромад келтирмоқда.
Шунингдек Вевер активлар мусодара қилинса, бошқа давлатлар ҳам ўз маблағларини Европа депозитарийларидан олиб чиқиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Mers бундай ҳаракатлар капитал бозорига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида огоҳлантирди: бундай вазиятда бошқа давлатлар ҳам ўз маблағларини Европа депозитарийларидан олиб чиқиб кетишлари мумкин.