Флик йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди

Ҳанс-Дитер Флик Bild нашри талқинига кўра йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
Sport Bild Awards маросими Ҳамбургда ўтказилди.
«Барселона»ни бошқараётган 60 ёшли мутахассис энг яхши мураббий сифатида эътироф этилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Флик Каталония клуби билан Ла Лига ва Испания кубогини ютди. Натижада «Барса» ўз тарихида 9-бор олтин дублга эришди.
Флик маросимда видеоқўнғироқ орқали иштирок этди.