Тошкент вилоятида эркак хотинини тош билан уриб ўлдирди

Тошкент вилоятида эркак хотинини тош билан уриб ўлдирди

Тошкент вилоятида аёлини ўлдирган эркакка нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Маълум қилинишиича, воқеа 2025 йил февраль ойида Олмалиқ шаҳрида юз берган. Оилавий келишмовчилик ва рашк заминида эр-хотин ўртасида келиб чиққан жанжал фожиа билан тугаган. Аёл тош билан уриб ўлдирилган.

Суд жараёнида марҳуманинг икки фарзанди етим қолганлиги таъкидланди. Онасининг кўрсатмасига кўра, куёв томонидан асоссиз туҳмат ва босимлар ҳам бўлган.

Айбланувчи суд мажлисида онлайн тарзда қатнашиб, қилган жиноятини тан олди, пушаймонлигини билдириб, марҳумнинг яқинларидан кечирим сўради.

Суд уни Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ айбдор деб топди ва 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм чиқарди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: