Ким Чен Ин Хитойга қизи билан келди

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Хитойга қизи Ким Чжу Э билан борган бўлиши мумкин, деб хабар берди Yonhap агентлиги Жанубий Корея Миллий разведка хизматига (NIS) таяниб.
NIS бу ҳақда Ким Чен Ин Иккинчи жаҳон уруши якунланиши муносабати билан ўтказиладиган маросимда иштирок этиш учун зирҳли поездда Пекинга борганидан кўп ўтмай маълум қилди.
«Корея марказий телеграф агентлиги» томонидан эълон қилинган сафар фотосуратларида Шимолий Корея етакчиси ёнида ёш қиз тургани кўринади. NIS бу Ким Чжу Э эканини тахмин қилмоқда.
«Ким Чен Ин Хитойга ташрифи чоғида қизи Ким Чжу Эни ўзи билан олиб кетганга ўхшайди», деб маълум қилди разведка.
NIS маълумотларига кўра, бу Ким Чен Иннинг қизи ҳамроҳлигида Хитойга биринчи ташрифи – у илгари рафиқаси Ли Сол Чжу билан борган. Yonhap Ким Чжу Э 2022 йилдан бери мунтазам равишда расмий тадбирларда отасининг ёнида пайдо бўлишини эслатди.