Россия дунёда биринчи жанговар музёрар кемага эга бўлди

Североморск шаҳрида «Иван Папанин» номли музёрар патруль кемасини Ҳарбий-денгиз флоти кучларига топшириш маросими бўлиб ўтди.
Янги кема буксир, патруль ва музёрар вазифаларини бажариши мумкин.
У қалинлиги 1,7 метргача бўлган музни ёриб ҳаракатлана олади.
Кема бортида Ка-27 вертолёти, десант ва ҳужумчи катерлар, учувчисиз аппаратлар бор.
Шунингдек у энг замонавий ракета, артиллерия ва ўқотар қуроллар билан жиҳозланган.