Доналд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф ўтган ҳафта ҲАМАСга янги ўт очишни тўхтатиш келишувини етказган

Axiosнинг ёзишича, Доналд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф ўтган ҳафта ҲАМАСга янги ўт очишни тўхтатиш келишувини етказган.
Унда барча асирларни бирваракайига озод қилиш эвазига тўлиқ сулҳ ва Исроилнинг Ғазо секторини эгаллаш бўйича операциясини бекор қилиш назарда тутилган.
Бундан ташқари, Исроил ўз қийноқ лагерларида сақланаётган 2500–3000 нафар фаластинлик маҳбус ва ҳибсга олинганларни озод қилади. Улар орасида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган юзлаб шахслар ҳам бор.
Сулҳ эълон қилингач, урушни якунлаш шартлари бўйича музокаралар дарҳол бошланади. Музокараларда Исроилнинг ҲАМАСни тўлиқ қуролсизлантириш талаби ва ҲАМАСнинг Исроил кучларини Ғазодан бутунлай олиб чиқиш шарти муҳокама қилинади. Нашр бу ҳақда Исроил ҳукумати таркибидаги бир нечта юқори мартабали амалдорларга таяниб ёзган.
ҲАМАС Оқ уйдан таклифлар олганини маълум қилиб, музокараларга тайёр эканини билдирди.