Украина Вазирлар Маҳкамаси биносига дрон эмас, балки “Искандер” ракетаси тушган

Украина Вазирлар Маҳкамаси биносига дрон эмас, балки “Искандер” ракетаси тушган

450 кг оғирликдаги ракетанинг жанговар қисми портламаган, бинонинг юқори қаватларидаги ёнғин эса ракета бакларидаги ёқилғининг ёниши оқибатида юзага келган.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина Вазирлар Маҳкамаси биносига ҳужум қилинганини тасдиқламади. Идора фақат ҳарбий объектлар ва саноат корхоналарига зарба берилганини таъкидлади.

Аввалроқ, Украина бош вазири Юлия Свириденко Вазирлар Маҳкамаси биносига зарба берилганини тасдиқлаб, бинога уюштирилган ҳужум оқибатлари акс этган суратларни ҳам эълон қилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: