Кеча ҳакам, сал-пал қарашиб юбордими?! (видео)

Кеча ҳакам, сал-пал қарашиб юбордими?! (видео)

Бўлса бордир. Анави уларни ҳужумчиси йиқитилганда ўн бир метрлик жарима берилди. Кейин бекор қилинди. Яхшилаб қарадик. Вазиятни ундай баҳоласа ҳам бўларкан, бундай баҳоласа ҳам. Ундан кейин бизни ўйинчига «қизил» кўрсатилди. Бу ҳам ундай ва бундай эди. Аввал ундайи кейин бундайи қўлланилди… Бироқ Аббосни йиқитишганида ҳаққоний «қизил» берилди. Шома тепган пенальти ундай ёки бундай деб белгиланарди. Ҳакам, ундай деган қарорга келди… Охир-оқибат биз ютдик…

Лекин бир нарсани аниқ тан олиб айтиш керак. «Хомимиз», ҳали жуда кўп экан. Ноаниқ паслар, тезкорлик, «девор»ни ёриб ўтадиган «пушка»лар йўқ. Шомадан негадир кетма-кет омад юз ўгираяпди. Бу эса ўз  устида кераклича ишламаётганлигидан далолат беради… Айтинг, нега Роналду кўзини юмиб тепса ҳам тўп дарвоза тўрига бориб тушаверади? Нега, бизникилар кўзларининг устиларига яна иккита кўз қўйиб тепишса ҳам ўхшамайди?.. Нега, бизникилар тез чарчаб қолишади. Ҳаттоки, «кўча кўрган» Аббос ҳам… Бундан чиқди, жисмоний тайёргарлик ҳам нар билан берини орасида… Ҳа-а, Қатар билан ўйинда жамоамиз анча шакиллагандай тассурот қолдирган эди. Бироқ кечаги ўйин… Агар терма жамоа мурабийлигига номозодларни санашда давом этсак, эртага мана шу боридан ҳам айрилиб қолишимиз мумкин.

Туркия-Испания ўйинидан хабарингиз бўлса керак. Испанлар бечора туркларни бетинг-кўзинг демай, «қора балчиққа» белаб ташлашди. Туркия ҳар қалай «нари-бери»дан хабари бор терма жамоа. Агар шуларки, ўз майдонида жамобсиз 6 та тўп ўтказиб юборган бўлишса, бундайроқларни бу испанлар нима куйга солишади?.. Шундай экан, вақтни борида терма жамоани кучайтирмасак бўлмайди!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: