Қатар Исроилнинг Доҳага ҳужумини давлат терроризми деб атади

“Қатар Исроил ҳужумига қарши курашувчи юридик гуруҳ тузди”, деди бош вазир Муҳаммад бин Абдурраҳмон Ал-Тани.
Унинг қайд этишича, ракеталар нафақат ҲАМАС ҳаракати штаб-квартирасини, балки тинч аҳоли турар-жойларини ҳам нишонга олган.
Ўз навбатида, ҳужум ортидан америкалик сенатор Вермонт Берни Сандерс Нетаньяху ҳукумати назоратдан чиқиб кетганини ва Вашингтон зудлик билан ҳарбий ёрдамни тўхтатиши кераклигини таъкидлади.