Ғазодаги «Бўш парталар»

Дунё бўйлаб янги ўқув йили бошланди. Аммо 660 мингдан ортиқ фаластинлик бола учинчи йил кетма-кет таълим олиш имконидан маҳрум бўлмоқда.
Туркияда ҳокимиятдаги «Адолат ва ривожланиш» партиясининг ёшлар қаноти мамлакат бўйлаб «Бўш парталар» деб номланган бир вақтдаги намойишларни ўтказди. Бу орқали улар Ғазо секторидаги таълим ва инсонпарварлик бўйича юзага келган ҳалокатли вазиятга эътибор қаратишни мақсад қилган.
ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябридан буён Исроил томонидан бошланган геноцид урушидан бери Ғазодаги фаластинлик болалар орасида ўртача ҳар куни 28 нафари ҳалок бўлмоқда — бу эса ҳар куни бир бутун синф болаларининг нобуд бўлишига тенг келади.