Трамп Евроиттифоқни Ҳиндистон ва Хитойга қарши 100 фоизгача божлар жорий этишни таклиф қилди, бунга уларнинг Россия нефтини сотиб олиши сабаб бўлган — Financial Times

АҚШ президенти бу ташаббус орқали Москвага босимни кучайтириш ва уни Украинага қарши урушни тугатишга мажбур қилишни мақсад қилган, дея ёзмоқда нашр манбаларига таяниб.
«Президент Трамп барча давлатлар кескин божларни жорий қилиб, Хитой ва Ҳиндистон Россия нефтини сотиб олишни тўхтатмагунча уларни сақлаб туришни энг тўғри йўл деб ҳисоблайди», — деди исми ошкор қилинмаган америкалик расмий.