Халқаро терроризмга алоқадор жиноятчи жавобгарликка тортилди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи А.М. меҳнат мигранти сифатида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлган вақтда, Ўзбекистонда таъқиқланган “Содиқ Самарқандий”, “Абдулла Зуфар” каби шахсларнинг маърузаларини эшитиб, диний экстремистик ғояларга мойил бўлади.
📲У “Telegram” мессенжерида араб ёзувида номланган ёпиқ гуруҳда виртуал жамоат тузиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тақиқланган “Ислом давлати Хуросон вилояти” халқаро террористик ташкилоти материалларини тарқатган.
Шунингдек, хориждаги экстремистик оқим вакиллари билан боғланиб, улардан таъқиқланган таълимотларни олган ва келгусида теракт содир қилиб, ўзини портлатишни мақсад қилган.
🔻 ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида А.М.нинг жиноий ҳаракатлари фош этилди.
⚖️ Натижада, жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди томонидан у Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг:
– 244-2-моддаси 1-қисми (“Диний экстремистик, сепаратистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларда иштирок этиш”),
– 155-1-моддаси 1-қисми (“Террорчилик ҳаракатлари ҳақида хабар қилмаслик”) билан айбли деб топилиб, 5 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.
🛑 Шундай экан, диний экстремизм ва терроризм мудҳиш жиноят эканини, бу йўлга кирган ҳар қандай шахс жавобгарликдан қоча олмаслигини унутманг!
⚡️ Огоҳ бўлинг – сафсатабоз даъватларга ишониб, тақдирингизни барбод қилманг!