Полша тунда Беларус билан чегарани бутунлай ёпди

Мамлакат бош вазири бу қарорни “хавфсизлик манфаатлари” билан боғлаб, жума куни “Ғарб-2025” Россия–Беларус қўшма машғулотларининг фаол босқичи бошланиши билан изоҳлади. Минск эса бу қарорни ноқонуний ва асоссиз деб атади.
Россия ТИВ расмийси Мария Захарова ўз навбатида бу қадамлар ягона мақсадга қаратилганини — яъни Европа марказидаги кескинликни кучайтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Манбаларга кўра, қарор Дональд Тускнинг осмонда “Россия дронлари” уриб туширилгани ҳақидаги далилсиз баёноти ортидан қабул қилинди.