Путин Медведевни “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлади

Россия президенти Владимир Путин Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевни IV даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлади. Тегишли фармон расмий ҳужжатлар порталида эълон қилинган.
Ҳужжатда таъкидланишича, Дмитрий Медведев Россия давлатчилигини мустаҳкамлаш ва Россия Федерацияси миллий хавфсизлигини таъминлашда қўшган катта ҳиссаси учун мукофотланган.
Медведев илгари бу орденнинг биринчи, иккинчи ва учинчи даражалари билан тақдирланган эди. Шу тариқа, у “Ватан олдидаги хизматлари учун” орденининг тўлиқ кавалери бўлди.
14 сентябрь куни Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари 60 ёшини нишонламоқда.