Ислом мамлакатлари етакчилари ёпиқ йиғилишга тўпланди

Ислом мамлакатлари етакчилари ёпиқ йиғилишга тўпланди

Бу ҳақда Al Jazeera хабар бермоқда.

Телеканал манбаларига кўра, бу учрашув яқинда ҲАМАСнинг Доҳадаги етакчиларига ҳужумлар муносабати билан Исроилга қарши чоралар кўриш мақсадида ўтказилмоқда.

«Учрашувда Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо 57 давлат иштирок этмоқда. Улар орасида Эрон президенти Масъуд Пизишкиён, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг иштирок этиши тасдиқланган», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябр куни Исроил ҳарбий самолётлари Қатар пойтахтидаги ҲАМАС раҳбарияти бўлган бинога ҳужум қилган эди. ҲАМАС бу зарба оқибатида гуруҳнинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлгани, аммо энг юқори даражадаги раҳбарлари омон қолганини маълум қилганди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: