Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш ниятидан воз кечди

«Мен президентлик пойгасидан номзодимни олиб ташлашга қарор қилдим. Бу осон бўлмади, лекин ҳозирча тўғри қарор. Сайловда қатнашмасам-да, Ирландияга садоқатим шу билан тугамайди», — деб ёзди у X ижтимоий тармоғида.
Унинг айтишича, бу унинг сиёсий йўлининг охири эмас, балки фақат бошланиши. Жангчи бундан кейин ҳам халқаро майдонда – ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий соҳаларда Ирландия манфаатларини ҳимоя қилиш ниятида эканлигини таъкидлади.