Трамп New York Times газетасига қарши $15 млрд.лик даъво қўзғатди
“Мен ҳақорат ва туҳмат учун $15 млрд.лик даъво қўзғатишдан фахрланаман”, деди АҚШ президенти.
Унга кўра, суд Флорида штатида бўлиб ўтади.
Шу йилнинг июнь ойида Трамп CNN ва New York Times’ни қаттиқ танқид қилганди. Президентнинг фикрича, улар АҚШ ҲҲКнинг Эрон ядровий объектларига берган зарбаларини обрўсизлантиришга уринган.
