«Британия Россияга босим ўтказиш учун Ҳиндистонга қарши иккинчи даражали санкциялар жорий қилмоқчи эмас»

«Британия Россияга босим ўтказиш учун Ҳиндистонга қарши иккинчи даражали санкциялар жорий қилмоқчи эмас»

Британия Россияга босим ўтказиш учун Ҳиндистонга қарши иккинчи даражали санкциялар жорий қилмоқчи эмас, деб ёзади The Times.

 

Унинг маълумотларига кўра, Лондон Нью-Деҳлига қарши санкциялар зарурлигига шубҳа қилади, чунки Стармер ва Моди 24 июль куни мамлакатлар ўртасида эркин савдо шартномасини имзолаган.

 

Шунингдек, Трамп Ҳиндистон бош вазири Моди билан “ажойиб суҳбат” ўтказганини айтди. Трамп Модига Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал этишни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Ҳиндистон ва Америка Қўшма Штатлари имкон қадар тезроқ савдо битимини тузиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга қарор қилди, деб хабар берган Ҳиндистон Савдо вазирлиги.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: