Жаҳон чемпиони бўлган спортчиларга BYD машинаси ва бир марталик пул мукофоти топширилди

Кеча бокс, оғир атлетика, байдарка ва каноэ бўйича жаҳон чемпионатларида совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийлари тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида:
🥇Олтин медал соҳибларига — BYD Champion Song ва 15 минг доллар,
🥈кумуш медалчиларга — BYD Chazor ва 7 минг доллар,
🥉бронза медалчиларга эса BYD Chazor ва 3,7 минг доллар берилди.
Мураббийлар ҳам бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.