Камчаткадаги зилзила сабаб ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Камчаткадаги зилзила сабаб ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

19 сентябрь куни Россиянинг Камчатка ўлкаси қирғоқларига яқин Тинч океанида 7,2 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. Петропавловск-Камчатский ва Вилючинск шаҳарларида ер силкиниши 7 баллгача сезилди, ҳудудда цунами хавфи эълон қилинди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирча қурбонлар ёки вайроналар ҳақида хабар йўқ. Фавқулодда хизматлар юқори шай ҳолатга ўтказилган ва хавфсизлик чораларини кучайтирган.

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ўзбекистонлик фуқароларга Фавқулодда вазиятлар хизматлари кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш ҳамда хотиржамликни сақлашни тавсия қилмоқда. Зарурат туғилганда консулликка қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиш мумкин:

📞 +7 (423) 260-48-00

📞 +7 (902) 078-70-07

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: