Европа Иттифоқининг 19-пакет санкциялари асосан Россиянинг банк-молия тизимига қарши қабул қилинди

Европа Иттифоқининг 19-пакет санкциялари асосан Россиянинг банк-молия тизимига қарши қабул қилинди

Европа Иттифоқи Россияга қарши навбатдаги, 19-санкциялар пакетини келишиб олди. Унда банк-молия соҳасига оид жиддий чекловлар белгиланган.

Банк ва молия соҳасига оид санкциялар:
▪️Европа Иттифоқи Россия банклари ва молия ташкилотлари билан барча турдаги пул ўтказмаларига тўлиқ тақиқ жорий этди. Бу чекловлар нафақат Россия ичида, балки учинчи давлатлардаги филиаллари орқали ҳам амал қилади.

▪️Россиянинг “МИР” тўлов тизими, кредит карталари тизими ва Тезкор тўловлар тизими (СБП) чекланди (https://t.me/banksta/78528).

▪️Криптовалюта соҳаси ҳам санкция остида: криптобиржалар ва криптоплатформалар билан операциялар тақиқланди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: