Си Жинпин ва Доналд Трамп телефон орқали мулоқот қилди

Хитой ва АҚШ раҳбарлари телефон орқали мулоқотда савдо муносабатлари, иқтисодий ҳамкорлик ва глобал барқарорлик масалаларини муҳокама қилди.
Бу ҳақда Xinhua хабар бермоқда.
Агентликнинг хабар беришича, Си Жинпин ва Доналд Трамп амалий ва конструктив музокаралар ўтказишган.
«Иккала етакчи ҳам Хитой ва АҚШ ўртасидаги муаммоларни бартараф этиш ва зиддиятни олдини олиш учун мулоқотни давом эттиришнинг муҳимлигини таъкидладилар», дейилади хабарда.