Холанддан энг ёмон старт!

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан боғлиқ қизиқарли факт.
25 ёшли норвегиялик форвард жорий мавсум АПЛнинг дастлабки 4 та ўйинида 5 та гол урди ва бу унинг АПЛдаги энг ёмон старти бўлиб турибди. Эрлинг 2022/23 ва 2023/24 мавсумларда дастлабки 4 та ўйинда 6 тадан гол урган. 2024/25 мавсумда эса илк 4 ўйинда 9 та гол урган.
«Шаҳарликлар» АПЛда ўзининг навбатдаги ўйинини «Арсенал»га қарши ўтказади. Баҳс 21 сентябрь куни Тошкент вақти билан 20:30 да старт олади.