Эстония Россиянинг учта қирувчи самолёти ўз ҳаво ҳудудини бузганини маълум қилди

Эстония Россиянинг учта қирувчи самолёти ўз ҳаво ҳудудини бузганини маълум қилди

Бу ҳақда BBС хабар бермоқда

«Жума куни эрталаб Россия Қуролли кучларининг учта МиГ-31 қирувчи самолёти деярли 12 дақиқа давомида Эстониянинг Вайндло ороли яқинидаги Фин кўрфази ҳудудида ҳаво маконида бўлди», дейилади Эстония Қуролли кучлари баёнотида.

Маълум қилинишича, қирувчи самолётларда парвоз режаси бўлмаган, уларнинг транспондерлари эса ўчирилган эди. Шунингдек, улар Эстония авиация бошқармаси билан икки томонлама алоқа ўрнатмаган.

Эстония Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг мамлакатдаги вақтинчалик вакилини чақириб, ҳодиса юзасидан норозилик билдирди ва нота топширди.

«Жорий йилда Россия тўрт марта Эстония ҳаво ҳудудини бузди, бу қабул қилиб бўлмас ҳолатдир. Аммо бугунги ҳодиса, Россиянинг учта қирувчи самолёти бизнинг ҳаво ҳудудимизга кириши мислсиз кескин ҳаракат ҳисобланади», — деди Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цаҳкна.

Политиcо нинг манбаларига таяниб ёзишича, NATO қўмондонлиги Эстония ҳаво ҳудуди бузилишига жавобан Италиянинг F-35 қирувчи самолётларини учиришга буйруқ берган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: