Фарғонада 1,3 млрд сўмлик 5,8 млн дона пақилдоқнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Фарғона туманида олдиндан кузатувга олинган юк автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, юкхонага 2 турдаги 2 млн 324 минг дона салют ва петардалар ортилгани фош бўлди.
Шунингдек мазкур юк машинаси бориб тўхтаган хонадон ҳам кўздан кечирилганида, бу ерда ҳам 2 турдаги 3 млн 485 минг донадан зиёд пиротехника воситалари топилди.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.