Зеленский Радага Украина Қуролли кучлари бўлинмаларини хорижга юборишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини тақдим этди

Зеленский Радага Украина Қуролли кучлари бўлинмаларини хорижга юборишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини тақдим этди

Украина президенти Владимир Зеленский бугун Радага Украина Қуролли кучлари бўлинмаларини хорижга юборишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини киритди, дея хабар беради Украина парламенти сайти.

Агар Рада қонун лойиҳасини қабул қилса, Киев Украина Қуролли кучлари денгиз кучлари ҳарбий хизматчиларини «миллий хавфсизлик ва мудофаа» вазифаларини бажариш учун Туркия ва Буюк Британияга юбориши мумкин бўлади. У ерда украиналик ҳарбийлар ушбу мамлакатлар ҳудудида жойлашган ҳарбий кемаларда машғулот ўташлари мумкин бўлади.

Хусусан, Туркияга «Getman Ivan Mazepa» («Ада» типидаги) корвети ва 106 нафар ҳарбий, Буюк Британияга бир қатор минага қарши кемаларни юбориш режалаштирилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: