Самарқанддаги дўконда сотувчи калтаклаб кетилди

Самарқанддаги дўконда сотувчи калтаклаб кетилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида дўкон сотувчиси бир нечта шахслар томонидан калтаклаб кетилгани айтилган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ “Zamon.uz”га расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, воқеа 22 сентябрь куни соат 18:30 ларда Ургут тумани “Мерганча” маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўконларидан бирида юз берган. Ушбу дўконга 1993 йилда туғилган фуқаро Х.М. ўзининг уч нафар танишлари билан бирга келиб, бир кун олдин укаси ва ушбу дўконда савдо қилаётган фуқаро С.Ш. ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчиликни важ қилиб, С.Ш.ни уриб тан жароҳати етказган.

 

 

 

Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми “Г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

 

“Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади расмий изоҳда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: