Польша Беларус билан чегарани очишга қарор қилди

Польша бош вазири Доналд Тускнинг маълум қилишича, 25 сентябрдан йўловчи ва юк ташиш учун чегара ўтказиш пунктлари фаолияти тикланади.
Полша 12 сентябрда Беларус билан чегарани бир томонлама равишда тўлиқ ёпган эди. Бу қарор 12-16 сентябр кунлари Россия ва Беларус ҳарбийлари иштирокида ўтказилган “Ғарб-2025” ҳарбий машғулотлари фонида қабул қилинганди.