Ўзбекистон кубогида финалчилар аниқ бўлди

Ўзбекистон кубоги баҳсларида бугун ярим финалнинг икки ўйини ўтказилди.
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»ни қабул қилди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида «шерлар» аниқроқ ҳаракат қилди – 4:2.
Куннинг яна бир баҳсида «Бухоро» «Сўғдиёна»ни қабул қилди. Ўйиннинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида, 117-дақиқада бухороликлар ғалаба голини уриб кетди.
Энди «Пахтакор» ва «Бухоро» ўртасидаги ҳал қилувчи ўйин октябрь ойи охирида Андижондаги «Бобур Арена» стадионида бўлиб ўтади.