Microsoft Исроил ҳарбий разведкаси билан ҳамкорликни тўхтатди

Microsoft компанияси Исроилнинг AMAN ҳарбий разведкасини (8200-рақамли электрон кузатув бўлинмаси) Нидерландиядаги булутли серверларидан узди. The Guardian нашрининг ёзишича, бунга серверларда Ғазо секторига оид яширин тинглаш маълумотлари сақлангани аниқлангани сабаб бўлган.