Нилуфар Усмоновага шу камлик қилаётганди!.. (видео)

Нилуфар Усмоновага шу камлик қилаётганди!.. (видео)

Чанг, нарх ҳақида гапирганига қараганда олиб бориб сотадиганга ўхшайди. Ҳа, ёмонмас. Кундузи олма безнеси… Тасаввур қилинг, «Фут сити»да Нилуфар турибди. Ёнида «Камаз». Уни орқа томони очиқ. Яшиклар тахланган. Нилуфар тортишаяпди.

— Ўн беш мингдан бир сўм ҳам кам йўқ! Ўзи охирги пайтларда тўйлар камайиб, отарчилик ҳам оқсади. Ишонганим мана шу олмалардан. Агар яхши пулга сотсам болаларни ўқиш пулларини тўлардим!..

— Кўп, пул топадиган онангиз бор-ку, тушинг бирор икки минга, — дейди харидор қип-қизил олмалардан кўзини узмай. Уларни Нилуфарни ўзи билан таққослаб кўраркан. Ҳар қалай иккисининг бир-бирига ўхшайдиган томонлари борда. Қип-қизил олма ва Нилуфар!..

— Онамдан қишда қор олиб бўлмайди. Менга пул берармишларми?! Мен керак бўлса ўзимни аравамни ўзим тортаман! Хўпми?! Ўзи нега бунча менга термулиб қолдингиз?! Товба қилдим! Ана сизни деб бошқалар ҳам келишаяпди… У ёғига килолаб соатман.

Шу куни Нилуфар тўйга боролмади. Роса терлаб-пишиб кийимлари чанг бўлган Нилуфар ўлгудай чарчаган эди. Унинг ҳатто сотилган олмаларнинг пулларини санашгада мадори йўқ эди!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: