Россиянинг Смоленск вилоятида юк поезди «фура» билан тўқнашиб кетди

ФВВ маълум қилишича, тўқнашувдан сўнг локомотив ва ёнилғи ортилган 18 та вагон релсдан чиқиб кетган. Оқибатда кучли ёнғин содир бўлган.
Маълумотларга кўра, машинист ва унинг ёрдамчиси ўртача оғирликда тан жароҳати олган.
Ҳозирда ҳодиса сабабли минтақада поездлар ҳаракати тўхтатилган.