Гвардиола «Сити»нинг 4 нафар футболчисига умид боғламаяпти. Рўйхатда Ҳусанов ҳам бор

«Манчестер Сити» шанба оқшомида «Бёрнли»ни ўз майдонида қабул қилади.
«Шаҳарликлар» устози Пеп Гвардиола эртага майдонга тушмайдиган футболчиларни айтди.
«Холанд тайёр. Аит-Нури, Шерки, Мармуш ва Ҳусанов – тайёр эмас. Ковачичда ўйнаш имконияти бор. Унинг қайтиши бизга катта ёрдам беради. У операция туфайли узоқ вақт ўйнамади. Лекин тайёргарлик кўряпти», – деди Гвардиола журналистларга.
«Манчестер Сити» – «Бёрнли» учрашуви 27 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.