Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 65 минг 549 нафарга етди

2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига қаратилган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони сўнгги 24 соат ичида яна 47 кишига ортиб, 65 минг 549 нафарга етди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотида айтилишича, охирги бир кунда шифохоналарга 47 нафар ҳалок бўлган ва 142 нафар яраланган фаластинлик олиб келинган.
Маълумотларга кўра, 2025 йил 18 мартдан бошлаб Исроил армияси ҳужумлари кучайган. 19 январда эришилган о‘t очишни тўхтатиш келишувини бузган ҳолда 12 минг 956 фаластинлик ҳалок бўлган, 55 минг 477 киши яраланган.
Шунингдек, 27 майдан буён Исроил ва АҚШ назорати остидаги ёрдам тарқатиш марказларига қилинган тизимли ҳужумлар натижасида қурбонлар сони 2 минг 543 нафарга, яраланганлар эса 18 минг 614 нафарга етди.
Умуман, 2023 йил 7 октябрдан буёнги даврда Ғазода ҳалок бўлганлар сони 65 минг 549 нафар, яраланганлар сони эса 167 минг 518 нафарни ташкил этмоқда.
Вайронаалар остида ҳали-ҳамон минглаб жасадлар қолмоқда.