“Ватанпарвар” ташкилоти инспектори қўлга олинди

“Ватанпарвар” ташкилоти инспектори қўлга олинди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш ва қайта тиклаб беришни ваъда қилган шахслар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Ундв “Ватанпарвар” ташкилоти Бувайда тумани бўлими инспектори З.Т. фуқаро Т.З.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб, “В.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Қонликўл тумани бўлими ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ш. фуқаро А.Қ.нинг ишончига кириб, унинг суд қарорига асосан бекор қилинган ҳайдовчилик гувоҳномасини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали қайта тиклаб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: