Бўстонлиқда хотин-қизлар учун туризмга оид ўқув-семинар ўтказилмоқда

Бўстонлиқда хотин-қизлар учун туризмга оид ўқув-семинар ўтказилмоқда

2025 йил 24–26 сентябрь кунлари Туризм қўмитаси вакиллари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Миграциядан қайтган хотин-қизларнинг иқтисодий реинтеграциясини таъминлаш ва уларни мамлакатимиздаги туризм соҳасига самарали жалб қилиш”га қаратилган ўқув-семинарда иштирок этмоқдалар.

Ўқув-семинарнинг асосий мақсади – хориждан қайтган хотин-қизларни маҳаллий туризм соҳасига жалб этиш, уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ва жамиятга интеграциялашувига кўмаклашишдан иборат.

Маълумот ўрнида, семинар давомида иштирокчилар Бўстонлиқ туманидаги йирик туризм объектлари ва оилавий меҳмон уйлари фаолияти билан яқиндан танишадилар. Шунингдек, амалий машғулотлар ва тажриба алмашинуви асосида туризм хизматлари бўйича муҳим билим ва кўникмаларни эгаллаш имкониятига эга бўладилар.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: