Мексика орқали ноқонуний равишда АҚШга юбориш ҳолати фош этилди

Мексика орқали ноқонуний равишда АҚШга юбориш ҳолати фош этилди

Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Мексика давлати орқали АҚШга юбориш эвазига катта миқдорда пул талаб қилгани аниқланди.

Маълумотларга кўра, у Самарқанд шаҳри ва Ургут туманида яшовчи фуқаролардан ҳар биридан 32 минг АҚШ долларидан, жами 96 минг доллар сўраган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фирма раҳбари олдиндан 15 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: