Сурия Башар Асадга нисбатан қидирув эълон қилди

Сурияда собиқ президент Башар Асадга нисбатан ҳибсга олиш буйруғи чиқарилди. Бу ҳақда Дамашқдаги тергов судьяси Тауфик аль-Али маълум қилди.
Судьянинг сўзларига кўра, Асад қасддан одам ўлдириш ва азоб бериш орқали инсонлар ўлимига сабабчи бўлишда айбланмоқда. Унга нисбатан ордер сиртдан, яъни ғайриқонуний равишда Россияда паноҳ топгани учун (2024 йил декабридан бери) чиқарилган.
Суриянинг давлат агентлиги SANA хабар беришича, айбловлар 2011 йилдаги воқеалар билан боғлиқ. Ўша йили Дераа вилоятида сиёсий ислоҳотлар талаб қилинган тинч намойишлар бошланган эди.
Ҳукуматнинг жавоби эса — оммавий ҳибслар ва зўравонлик бўлди. Бу ҳаракатлар охир-оқибатда қонли можарога айланиб кетди ва мамлакатда юз минглаб инсонларнинг ўлимига ҳамда инфратузилманинг вайрона бўлишига олиб келди.
Судья аль-Али таъкидлашича, ордер Сурия ҳукуматини Интерпол орқали Асадни халқаро қидирувга бериш имконини беради. Тергов репрессиялар вақтида ҳалок бўлган ва бедарак йўқолганларнинг оилалари томонидан берилган шикоятлар асосида бошланган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари бундай ордерни адолатни тиклаш йўлида муҳим қадам деб баҳолади. Улар айбдорларни жавобгарликка тортиш инсон ҳуқуқлари учун муҳим эканини таъкидлашди.
Сурия Адлия вазирлиги маълум қилишича, Асадга нисбатан қўшимча айбловлар ҳам бор, жумладан:
Фуқаролик урушини қўзғатишга уриниш.
Вазирлик таъкидлаганидек, мазкур иш — мамлакатнинг янги ҳуқуқий сиёсатини намоён этувчи рамзий жараён бўлиши керак. Яъни, қонун устуворлиги ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойиллари устувор этиб белгиланмоқда.
Суриянинг янги раҳбарияти мамлакатда ислоҳотларга тайёр эканини ва халқаро қонун-қоидаларга ҳурмат билдиришни кўзламоқда. Улар умид қилишмоқдаки,
ҳуқуқий ислоҳотлар,
олдинги жиноятларни тергов қилиш
жараёнлари халқаро ҳамжамият ишончини тиклаб, мамлакатни тиклаш ва қайта қуриш учун ёрдам жалб қилишга хизмат қилади.