Афғонистонда ИШИД фаолияти бутунлай тугатилди

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги расмий баёнотида мамлакатда “Ироқ ва Шом ислом давлати” (ИШИД) террор ташкилоти фаолиятига барҳам берилгани маълум қилинди.
Вазирликка кўра, ташкилотнинг мавжуд тармоқлари буткул демонтаж қилинган, аъзолари изоляция қилинган ва улар эндиликда аҳоли хавфсизлигига таҳдид туғдирмайди. Шу билан бирга, расмийлар гуруҳнинг Афғонистондан ташқарида ҳам алоқадор тузилмалар орқали фаолият юритганини қайд этди.
Ички ишлар вазирлиги айрим жангчилар муҳожир қиёфасида мамлакат ҳудудига киришга уриниши мумкинлигини истисно этмаяпти. Бироқ, хавфсизлик ва разведка органлари чегара ҳудудларида вазиятни доимий назорат остида ушлаб турибди.